uz_2ki_text_reg/12/09.txt

1 line
821 B
Plaintext

\v 9 Руҳоний Йеҳойада бир қути олиб, унинг усти томонидан туйнук очди ва уни Раббийнинг уйига кириладиган эшикнинг ўнг томонидаги қурбонгоҳнинг ёнига қўйди. Бўсағада қўриқчилик қиладиган руҳонийлар Раббийнинг уйига келтириладиган барча кумушларни унга солар эдилар. \v 10 Улар қутидаги кумушнинг кўплигини кўрганларида, подшоҳнинг котиби ва руҳонийлар келиб, уларни халталарга солар ва Раббийнинг уйида йиғилган кумушларни қайтадан санар эдилар.