uz_2ki_text_reg/12/04.txt

1 line
703 B
Plaintext

\v 4 Йоаш руҳонийларга деди: “Раббийнинг уйига бағишлов сифатида берилган кумушни, эҳсон сифатида олиб келинган кумушни, ҳар бир жон учун солиқ сифатида берилган кумушни ва ихтиёрий ҳадя сифатида олиб келинган кумушни Раббийнинг уйига тўпланглар. \v 5 Руҳонийларнинг ҳар бири олиб келувчилардан кумушни олсин ва улар маъбаднинг ёриқларини, ёриқ топилган барча жойни таъмирласинлар”.