uz_2ki_text_reg/11/17.txt

1 line
705 B
Plaintext

\v 17 Йеҳойада эса Раббий, подшоҳ ва халқ орасида аҳд тузди, токи улар Раббийнинг халқи бўлсинлар. Сўнгра подшоҳ ва халқ орасида ҳам аҳд тузди. \v 18 Ернинг бутун халқи Баал уйига бориб, уни барбод қилдилар. Улар унинг қурбонгоҳларини ва унинг бутларини парчалаб ташладилар ва Баалнинг руҳонийси Маттанни қурбонгоҳ ёнида ўлдирдилар. Сўнг руҳоний Раббийнинг уйига назоратчиларни тайинлади.