uz_2ki_text_reg/10/04.txt

1 line
649 B
Plaintext

\v 4 Улар эса жуда қўрқиб: “Мана, унинг қаршисида иккита подшоҳ тура олмади, биз қандай тура оламиз?”- дедилар. \v 5 Подшоҳ уйи устидан бошлиқ, шаҳар бошлиғи, оқсоқоллар ва тарбиячилар Йеҳуга: “Биз сизнинг қулларингизмиз, бизга нима буюрсангиз, шуни бажарамиз. Биз ҳеч кимни подшоҳ қилмаймиз, сизга нима маъқул бўлса, ўшани қилинг”,- дейиш учун одам юбордилар.