1 line
958 B
Plaintext
1 line
958 B
Plaintext
\v 10 Шунда Элиша унга: “Бориб унга: Тузаласиз, деб айтгин. Лекин менга Раббий унинг ўлишини кўрсатди”,- деди. \v 11 Сўнг Элиша унга шу қадар тикилиб қарадики, у уялиб қолди. Худонинг одами эса йиғлаб юборди. \v 12 Ҳазаэл: “Менинг ҳазратим нимага йиғламоқдалар?”- деди. Шунда у: “Чунки сен Исроил ўғилларига қанақанги ёвузлик қилишингни мен биламан: сен уларнинг қалъаларига ўт қўясан, уларнинг ўспиринларини қилич билан ўлдирасан, эмизикли болаларини тилка-пора қиласан ва ҳомиладор хотинларини ёриб ташлайсан”,- деб жавоб берди. |