1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 17 Сўнг Элиша ибодат қилиб: “Раббий, ўтинаман, унинг кўзларини очгин, токи у кўра олсин!”- деди. Раббий хизматкорнинг кўзларини очди ва у кўрди: мана, Элишанинг атрофидаги бутун тоғ отларга ва оловли араваларга тўла эди. \v 18 Сурияликлар унинг олдига келганларида, Элиша Раббийга ибодат қилиб: “Бу халқни кўрлик билан шикастлагин”,- деди. Раббий Элишанинг сўзига биноан уларни кўрлик билан шикастлади. \v 19 Шунда Элиша уларга: “Бу бошқа йўл ва бошқа шаҳар. Менинг ортимдан юринглар ва мен сизларни сизлар излаётган кишининг олдига олиб бораман”,- деди. Шундай қилиб, у уларни Самарияга олиб келди. |