\v 23 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш ўғли Амазийаҳ ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида, Исроилнинг подшоҳи Йоашнинг ўғли Йеробоам Самарияда подшоҳ бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. \v 24 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг барча гуноҳларидан чекинмас эди. \v 25 Исроилнинг Раббий Худоси, Ўз қули Амиттай ўғли Йонаҳ, гиттаҳ-ҳеферлик пайғамбар орқали айтган сўзи бўйича у Исроилнинг чегараларини Ҳаматга кириш қисмидан саҳро денгизигача қайта тиклади.