\v 35 Улар уни дафн этиш учун бордилар, лекин улар унинг бош суяги, товонлари ва қўлларининг бармоқларидан бўлак ҳеч нимани топа олмадилар. \v 36 Улар қайтиб келиб, буни унга айтдилар. У деди: “Раббий Ўз қули тишбитлик Элийаҳ орқали айтган сўзи шундай эди: Йезебелнинг танасини Йезреэл даласида итлар ейди. \v 37 Йезебелнинг мурдаси Йезреэл майдонида даладаги гўнг каби бўлади, шунинг учун ҳеч ким: Бу Йезебел, деб айта олмайди”.