uz_2co_text_reg/08/03.txt

1 line
649 B
Plaintext

\v 3 Улар кучлари борича, ҳатто кучларидан ҳам ортиқ ихтиёрий берувчилар эканликларига мен гувоҳман. \v 4 Улар шу иноятни ва муқаддаслар учун хизматда иштирок этишларини қабул қилишимизни биздан кўп ўтиниб сўрадилар. \v 5 Боз устига, нафақат биз умид қилганимизни, балки улар ҳам олдин Раббийга, кейин эса Худонинг иродаси бўйича бизга ўзларини бағишладилар.