uz_2co_text_reg/06/01.txt

1 line
622 B
Plaintext

\v 1 Биз эса Унинг ҳамкорлари бўлиб, сизлардан ўтинамизки, Худонинг иноятини беҳуда қабул қилган бўлманглар. \v 2 Чунки шундай дейилган: “Маъқул вақтда Мен сени эшитдим ва нажот кунида сенга ёрдам бердим”. Мана энди маъқул вақтдир! Мана энди нажот кунидир! \v 3 Хизматимиз қораланмаслиги учун биз ҳеч кимга ҳеч нарсада қоқинишга йўл қўймаяпмиз.