1 line
713 B
Plaintext
1 line
713 B
Plaintext
\v 3 Айнан шу ҳақида мен сизларга ёзган эдим, токи ёнингизга келганимда, мени қувонтириши керак бўлган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки мен сизларнинг ҳаммангизга аминманки, менинг қувончим ҳаммангизнинг қувончингиздир. \v 4 Зеро мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз севгимни билишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтиробидан ҳамда кўп кўз ёшлар билан ёздим. |