uz_1ti_text_reg/06/17.txt

1 line
725 B
Plaintext

\v 17 Бу дунёда бой бўлганларга шундай буюргин: улар кеккаймасинлар ва бевафо бойликка боғланмасинлар, балки завқланишимиз учун бизга ҳамма нарсани мўл қилиб берадиган тирик Худога умид боғласинлар. \v 18 Улар хайрли ишларга бойиб, сахий ва ҳаммага улфат бўлиб, яхшилик қилсинлар. \v 19 Шундай қилиб, келажакдаги яхши пойдевор бўладиган шу хазинани абадий ҳаётга эришишлари учун ўзларига тўпласинлар.