uz_1th_text_reg/02/14.txt

1 line
1.1 KiB
Plaintext

\v 14 Биродарлар, сизлар Яҳудиядаги Исо Масиҳда бўлган Худонинг Жамоатларига ўхшаб қолдингизлар, чунки улар яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлсалар, сизлар ҳам ўз юртдошларингиздан шундай азоб чекдингизлар. \v 15 Мана, яҳудийлар Раббий Исони ва ўз пайғамбарларини ўлдирганлар, бизни ҳам қувғин қилганлар. Улар Худони ҳам рози қилмаяптилар, барча одамларга ҳам қаршилик қиляптилар. \v 16 Улар бошқа халқларнинг нажот топиши учун воизлик қилишимизга тўсқинлик қиляптилар. Шундай қилиб, улар доимо ўз гуноҳларининг косасини тўлдиряптилар. Худонинг ғазаби эса уларга тамоман яқинлашиб келмоқда.