uz_1sa_text_reg/28/05.txt

1 line
763 B
Plaintext

\v 5 Шоул пелиштликлар қўшинини кўрганида, қўрқиб кетди ва унинг юраги қаттиқ титради. \v 6 Шоул Раббийдан сўради, лекин Раббий Шоулга на тушида, на урим-туммим орқали, на пайғамбарлар орқали жавоб бермади. \v 7 Шунда Шоул ўз қулларига: “Мен учун ўликларни чақирадиган аёлни топинглар, мен унинг олдига бориб, ундан сўраб кўраман”,- деди. Унинг қуллари эса: “Эн-Дорада ўликларни чақирадиган бир аёл бор”,- деб жавоб беришди.