uz_1sa_text_reg/26/11.txt

1 line
695 B
Plaintext

\v 11 Лекин Раббийнинг мойланганига қўл кўтаришдан мени Раббий сақласин. Бироқ унинг бош томонидаги найзаси ва сув билан кўзасини олиб кетамиз”. \v 12 Шу тариқа, Довуд Шоулнинг бош томонидаги найзаси ва сув билан кўзасини олиб, ўз жойига қайтиб кетди. Ҳеч ким уларни кўрмади, ҳеч ким билмади, ҳеч ким уйғонмади ҳам. Ҳамма ухлаб ётар эди, чунки Раббийдан бўлган уйқу уларни қоплаган эди.