1 line
830 B
Plaintext
1 line
830 B
Plaintext
\v 39 Довуд Набалнинг ўлганини эшитиб: “Мени ҳақорат қилган Набални жазолаган ва Ўзининг қулини ёмонлик қилишдан сақлаб қолган Раббий муборакдир! Раббий Набалнинг ёвузлигини унинг ўзининг бошига қайтарди”,- деди. Бундан кейин Довуд Обигайлнинг олдига: “Сени ўзимга хотин қилиб оламан”,- деб хабарчилар юборди. \v 40 Довуднинг хизматкорлари Кармелга – Обигайлнинг олдига келиб: “Довуд сизни ўзига хотин қилиб олиш учун бизни сизникига юборди”,- дедилар. |