uz_1sa_text_reg/19/18.txt

1 line
906 B
Plaintext

\v 18 Қочиб кутулган Довуд Рамаҳга, Шомуилнинг ёнига келди. Шоул унга нималар қилган бўлса, ҳаммасини Шомуилга айтиб берди. Кейин Шомуил билан бирга Нойўтга бориб, ўша ерда қолди. \v 19 Довуд Рамаҳдаги Нойўтда экан, деган хабани Шоулга етказишди. \v 20 Шунда Довудни қўлга олиш учун Шоул хизматкорларини юборди. Улар башорат қилаётган пайғамбарлар гуруҳини ва уларнинг устида бошчилик қилаётган Шомуилни кўрганларида, Худонинг Руҳи Шоулнинг хизматкорларига тушди ва улар ҳам башорат қила бошладилар.