uz_1sa_text_reg/15/01.txt

1 line
977 B
Plaintext

\v 1 Бир куни Шомуил Шоулга шундай деди: “Ўз халқи Исроилнинг подшоҳи қилишига мойлаш учун Раббий мени сенинг олдингга юборган эди. Энди Раббийнинг овозини эшит. \v 2 Қўшинлар Худованди шундай демоқда: Амолеқнинг Исроилга қилган ёзувликларини ёдга олдим. Чунки Исроил Мисрдан чиқаётганда, Амолеқ унинг йўлини тўсиб қўйган эди. \v 3 Энди бориб, амолеқликларни шикастла. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, хеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, болаю чақа, ҳўкизидан тортиб қўйигача, туясидан тортиб эшагигача ҳаммасини ўлдир”.