uz_1sa_text_reg/12/12.txt

1 line
578 B
Plaintext

\v 12 Аммо Аммўн шоҳи Наҳаш сизларга ҳужум қилмоқчи бўлганини кўргач, қўрқиб кетдингизлар. Сизларнинг Раббий Худойингиз сизларнинг подшоҳингиз бўлса ҳам, сизлар менга: Йўқ, подшоҳ бизнинг устимизда шоҳлик қилсин, деб айтдингизлар. \v 13 Мана, танлаб, тилаб олган подшоҳингиз! Мана, Раббий устингиздан бир подшоҳни қўйди.