uz_1sa_text_reg/10/17.txt

1 line
869 B
Plaintext

\v 17 Шомуил халқни Миспаҳга Раббий ҳузурига чақириб, \v 18 Исроилнинг фарзандларига деди: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай деяпти: Мен Исроилни Мисрдан олиб чиқдим. Мисрликларнинг ва сизларга зулм қилган ҳамма шоҳликларнинг қўлидан сизларни халос қилдим. \v 19 Лекин энди сизлар барча кулфату қайғуларингиздан сизларни қутқарадиган Худойингизни рад қилиб, Унга: Бизнинг устимиздан подшоҳ қўйгин,- дедингизлар. Хўш энди, Раббий ҳузурида қабила ва оилаларга бўлиниб туринглар”.