1 line
787 B
Plaintext
1 line
787 B
Plaintext
\v 1 Шомуил зайтун мой билан тўлдирилган идишни олиб, Шоулнинг бошига қуйди ва уни ўпиб, шундай деди: “Мана, Раббийнинг меросига ҳукмдор бўлишинг учун У сени мойлади. \v 2 Бугун менинг олдимдан кетганингдан кейин Бенямин ҳудудида, Зелзахдаги Роҳиланинг мақбараси ёнида икки кишини учратасан. Улар сенга: Излаб кетган эшакларинг топилди, отанг энди эшакларни унутиб, ўғлимга нима бўлди экан, деб сендан хавотирланяпти,- деб айтадилар. |