1 line
928 B
Plaintext
1 line
928 B
Plaintext
\v 10 Подшоҳни сўраётган халққа Шомуил Раббийнинг ҳамма сўзларини етказиб, \v 11 шундай деди: “Устингиздан подшоҳлик қиладиган подшоҳнинг ҳуқуқлари қуйидагича бўлади: подшоҳ ўғилларингизни жанговар араваларга қўшади ва суворилар қилиб қўяди. Улар подшоҳнинг жанговар аравалари олдида югурадилар. \v 12 Подшоҳ баъзиларини ўзига мингбоши ва элликбоши қилиб тайинлайди. Бошқалари эса подшоҳнинг ерларини ҳайдайдилар ва буғдой ўрадилар, жанг қуролларини ва жанговар араваларнинг асбоб-ускуналарини ясайдилар. |