1 line
862 B
Plaintext
1 line
862 B
Plaintext
\v 8 Шунда хабарчиларни юбориб, Пелишт ҳамма бекларини ўзларига тўплаб: “Исроил Худосининг Киботини нима қиламиз?”- деб сўрадилар. Улар эса: “Исроил Худосининг Киботи Гатга олиб борилсин”,- дедилар. Шундай қилиб, Исроил Худосининг Киботини у ерга олиб бордилар. \v 9 Бироқ Киботни у ерга олиб келганларидан сўнг, Раббийнинг қўли буюк даҳшат билан ўша шаҳарнинг устида бўлди. Раббий бутун шаҳар аҳолисини, каттаю кичикни шикастлади ва уларнинг таналарида шишлар ёриб чиқди. |