1 line
797 B
Plaintext
1 line
797 B
Plaintext
\v 12 Ўша куни Мен Элийнинг хонадони тўғрисида айтганимнинг ҳаммасини бошидан охиригача амалга ошираман. \v 13 Элийга: Сенинг айбинг учун хонадонингни то абад жазолайман, деб эълон қилдим, чунки унинг ўғиллари ўзларига лаънат орттирганларини у била туриб, уларни тиймади. \v 14 Шунинг учун Мен Элийнинг хонадонининг устидан қасам ичаманки, Элий хонадонининг айбини қурбонликлар билан ҳам, нон бағишловлари билан ҳам то абад ювиб бўлмайди”. |