uz_1pe_text_reg/05/01.txt

1 line
956 B
Plaintext

\v 1 Мен Масиҳ чеккан азобларнинг гувоҳи ҳамда Унинг очиладиган шуҳратига шерик бўлган жамоабоши, ўзимга ўхшаган сизларнинг жамоабошиларингиздан ўтиниб сўрайманки: \v 2 сизларда бўлган Худонинг подасини яхши боқинглар. Уларни мажбуран эмас, балки ихтиёрий равишда боқинглар. Уларни разил манфаатпарастлик билан эмас, балки ғайрат билан назорат қилинглар. \v 3 Худонинг мероси устидан ҳукмронлик қилманглар, аммо подага намуна кўрсатинглар. \v 4 Шундай қилиб, Бош Чўпон зоҳир бўлганида, сизлар сўнмас шуҳрат тожини оласизлар.