uz_1pe_text_reg/03/15.txt

1 line
941 B
Plaintext

\v 15 Юракларингизда Раббий Худойингизга нисбатан муқаддас муносабатни сақланглар. Сизларнинг умидингиз ҳақида сизлардан ҳисобот талаб қиладиган ҳар бир кишига мулойимлик ва эҳтиром билан жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. \v 16 Яхши виждонга эга бўлинглар. Ўшанда сизларнинг Масиҳдаги яхши турмушингизни ҳақорат қилаётганлар, сизларни ёмонлик қилувчилар каби ғийбат қилаётганлар уялиб қолсинлар. \v 17 Агарда бунга Худонинг иродаси бўлса, ёвузлик қилиб азоб чекишдан кўра, яхшилик қилиб азоб чекиш афзалроқдир.