1 line
1.0 KiB
Plaintext
1 line
1.0 KiB
Plaintext
\v 13 Шундай қилиб, Раббий ҳақи ҳар қандай инсоний ҳокимиятга бўйсунинглар: олий ҳоким бўлган подшоҳга ҳам, \v 14 ёмонлик қилганларни жазолаш ва яхшилик қилганларни тақдирлаш учун подшоҳдан юборилган ҳокимларга ҳам бўйсунинглар. \v 15 Чунки Худонинг иродаси шуки – сизлар яхши ишлар қилиб, ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оғзини ёпинглар. \v 16 Озод одамлардек яшанглар. Ёвузликни қоплаш учун озодликни қўллайдиганлардек эмас, балки Худонинг қулларидек бўлиб юринглар. \v 17 Ҳаммани ҳурмат қилинглар, биродарликни севинглар. Худодан қўрқинглар, подшоҳни ҳурмат-иззат қилинглар. |