Wed Apr 07 2021 17:19:41 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)
This commit is contained in:
commit
4aae32b0e7
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Исо Масиҳнинг ҳаворийси мен, Петъёрдан – Понт, Галатия, Каппадокия, Асия ва Битиния вилоятларига тарқалиб кетган мусофирларга салом! \v 2 Отамиз Худонинг азалдан мўлжаллаганига биноан сизлар Унинг Руҳи билан муқаддасланиш орқали Исо Масиҳга бўйсунишга ҳамда Унинг қони билан пуркалишга танлангансизлар. Сизларга инояту тинчлик янада кўпайсин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 3 Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худо муборак бўлсин! У Ўзининг буюк раҳм-шафқати бўйича, Исо Масиҳнинг ўликлардан тирилиши билан бизни тирик умидга янгидан туғилтирди, \v 4 токи сизлар учун осмонда сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир меросга эга бўлинглар. \v 5 Охирги замонда очилишга тайёр бўлган нажотга эришмоғингиз учун, сизлар Худонинг куч-қудрати билан имонингиз орқали қўриқланмоқдасизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 6 Ана шунинг учун, энди агар керак бўлса, турли васвасаларда бир оз қайғуриб, қувонинглар, \v 7 токи сизларнинг синовдан ўтилган имонингиз оловда синаладиган, аммо нобуд бўладиган олтиндан ҳам қимматроқ бўлсин. Ўшанда Исо Масиҳнинг намоён бўлишида сизларга ҳурмат-иззат, мақтов ва шараф бўлади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 8 Сизлар Масиҳни кўрмаган бўлсангизлар ҳам, Уни севмоқдасизлар. Уни шу кунга қадар кўрмасдан туриб, лекин Унга ишониб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган улуғвор қувонч билан шодланмоқдасизлар \v 9 ва имонингизнинг натижаси сифатида жонингизнинг нажотига эришмоқдасизлар. \v 10 Сизларга тайинланган иноят ҳақида башорат қилган пайғамбарларнинг изланишлари ва текширишлари ана шу нажотга тегишли эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 11 Уларнинг ичида бўлган Масиҳнинг Руҳи Масиҳнинг азоблари ва бу азоблардан кейинги Унинг шуҳрати ҳақида улар орқали башорат қилаётганида, У қандай ва қайси пайтни кўрсатаётганини пайғамбарлар билмоқчи бўлган эдилар. \v 12 Чунки уларга ваҳий берилган эдики, уларнинг хизмати уларнинг ўзларига эмас, балки биз учун бўлган эди. Мана, энди осмондан юборилган Муқаддас Руҳ томонидан сизларга воизлик қилинган Хушхабарда бу ошкор бўлди. Буни фаришталар ҳам синчиклаб билишни хоҳлайдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Шунинг учун ўз онгингизнинг белини боғлаб, ҳушёр бўлиб, Исо Масиҳнинг намоён бўлишида сизларга бериладиган иноятга тўлиқ умид боғланглар. \v 14 Энди итоатли болалар каби илгариги адабсизлигингизда бўлган ҳирсларга тақлид қилманглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Лекин сизларни даъват этган Худо муқаддас бўлганидай, сизлар ҳам бутун юриш-туришингизда муқаддас бўлинглар, \v 16 чунки ёзилган: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман”. \v 17 Агарда ҳар бир кишини юз-хотир қилмасдан, қилмишига яраша ҳукм Қилувчини сизлар Ота, деб атасангизлар, унда мусофирчилик даврингизда қўрқув билан яшанглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 18 Биласизларки, оталарингиздан қолган бемаъни ҳаётдан сизлар сотиб олингансизлар. Лекин чириб кетадиган кумуш ёки олтин билан эмас, \v 19 балки бенуқсон ва пок қўзи каби бўлган Масиҳнинг қимматбаҳо қони билан сотиб олингансизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 20 Масиҳ дунё яратилишидан олдин тайинланган бўлса ҳам, замоннинг охирида сизлар учун зоҳир бўлди. \v 21 Сизлар У орқали Худога имон келтирдингизлар. Худо Масиҳни ўликлардан тирилтириб, Унга шуҳрат берди, токи сизлар Худога бўлган имонга ҳамда умидга эга бўлинглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 22 Энди сизлар ҳақиқатга итоат қилиб, самимий биродарсеварликка эришишингиз учун Муқаддас Руҳ орқали жонларингизни поклаб, бир-бирингизни чин юракдан ихлос билан севинглар. \v 23 Сизлар чирийдиган уруғдан эмас, балки чиримайдиган уруғдан, яъни тирик ва абадий мавжуд бўлган Худонинг Сўзидан янгидан туғилдингизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 24 Зеро ҳар бир инсон – ўт кабидир, инсоннинг ҳар қандай шуҳрати ўтдаги гул кабидир: ўт қуриб қолади, унинг гули ҳам тўкилади. \v 25 Аммо Раббийнинг Сўзи абадий туради. Ана шу Сўз – сизларга воизлик қилинган Хушхабардир.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Шундай қилиб, ҳар қандай ёвузлик, ҳийлакорлик, иккиюзламачилик, ҳасад ва ҳар қандай ғийбатчиликни бир четга қўйиб, \v 2 янги туғилган чақалоқлардай Сўзнинг соф сутини тусанглар, токи ундан нажотга улғайинглар. \v 3 Чунки сизлар Раббий эзгу эканлигини татиб кўрдингизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 4 Инсонлар рад қилган, лекин Худо танлаган қимматбаҳо тирик тош бўлган Исо Масиҳга яқинлашиб, \v 5 ўзларингиз ҳам тирик тошлар каби ўзларингиздан руҳий бино, муқаддас руҳонийлар барпо этинглар, токи Исо Масиҳ орқали Худога маъқул бўлган руҳий қурбонликлар келтиринглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 6 Чунки Ёзувда шундай дейилган: “Мана, Мен танланган, қимматбаҳо асосий бурчак тошини Сионда ўрнатяпман. Унга ишонган киши уятда қолмас”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Шундай қилиб, сизлар, имонлилар учун У бебаҳодир, имонсизлар учун эса қурувчилар рад қилган тошдир. Лекин У бурчакнинг боши, \v 8 васваса тоши ва қоқиниш қояси бўлди, шунинг учун Худонинг Сўзига итоат қилмаганлар Унга қоқинадилар. Улар ана шунга маҳкум этилганлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 9 Аммо сизлар – танланган бир авлод, шоҳона руҳонийлар, муқаддас халқ, Худонинг шахсий одамларисизлар. Сизлар Худонинг баркамоллиги ҳақидаги хабарни етказишингиз учун қоронғиликдан Унинг ажойиб нурига даъват қилингансизлар. \v 10 Бир вақтлар халқ эмас эдингизлар, энди эса Худонинг халқисизлар. Бир вақтлар раҳм-шафқат топмаган эдингизлар, энди эса раҳм-шафқат топдингизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 11 Севганларим, бу дунёда ғарибу мусофирдай бўлганингиз учун, сизлардан ўтиниб сўрайманки, жонга қарши жанг олиб бораётган танавий ҳирслардан ўзингизни тийинглар. \v 12 Сизларни ёмонликда айблаб ғийбат қиладиган халқлар орасида диёнатли ҳаёт кечиринглар, токи улар хайрли ишларингизни кўриб, Раббий ташриф буюрадиган кунда Худони улуғласинлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Шундай қилиб, Раббий ҳақи ҳар қандай инсоний ҳокимиятга бўйсунинглар: олий ҳоким бўлган подшоҳга ҳам, \v 14 ёмонлик қилганларни жазолаш ва яхшилик қилганларни тақдирлаш учун подшоҳдан юборилган ҳокимларга ҳам бўйсунинглар. \v 15 Чунки Худонинг иродаси шуки – сизлар яхши ишлар қилиб, ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оғзини ёпинглар. \v 16 Озод одамлардек яшанглар. Ёвузликни қоплаш учун озодликни қўллайдиганлардек эмас, балки Худонинг қулларидек бўлиб юринглар. \v 17 Ҳаммани ҳурмат қилинглар, биродарликни севинглар. Худодан қўрқинглар, подшоҳни ҳурмат-иззат қилинглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 18 Эй, қуллар, сизлар фақатгина яхши ва мулойим хўжайинларга эмас, балки қаттиққўл хўжайинларга ҳам ҳар қандай қўрқув билан бўйсунинглар. \v 19 Агарда ким ноҳақ азоб чекса, лекин ўз онгида Худога тегишли бўлиб, ғам-ғуссага чидаб турса – бу иноятдир. \v 20 Агар сизлар қилган ножўя ишингиз учун таёқ еб, бардош берсангизлар, бу сизларга қандай мақтов келтиради? Аммо яхшилик қилиб, азобга бардош берсангизлар, бу Худонинг қаршисида иноятдир.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 21 Сизлар ана шунга даъват этилгансизлар. Чунки Масиҳ ҳам биз учун азоб чекиб, бизга намуна қолдирди, токи биз Унинг изидан юрайлик. \v 22 У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, Унинг оғзидан маккорлик сўзлари ҳам топилмаган эди. \v 23 У ҳақорат қилинганида, ҳақорат билан жавоб қайтармади. У азоб чекканида, дўқ-пўписа қилмади, лекин Ўзини Ҳақ Ҳукмдорга топширди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 24 Биз гуноҳлардан қутулиб, ҳақликда яшашимиз учун, Масиҳ Ўз танаси билан гуноҳларимизни хочга олди. Унинг жароҳатлари билан сизлар шифолангансизлар. \v 25 Чунки сизлар адашиб юрган қўйлардек эдингизлар. Лекин энди жонларингизнинг Чўпони ва Қўриқловчисига қайтиб келдингизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Шунингдек, эй, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар, токи улардан Сўзга итоат қилмаётганлари сизларнинг қўрқувдаги турмушингизни кўриб, \v 2 юриш-туришингиз туфайли сўзсиз имонга келсинлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 3 Сизларнинг безакларингиз ўрилган соч, олтин тақинчоқ ва чиройли кийимлардан, яъни ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. \v 4 Аммо сизларнинг безакларингиз ювош ва сокин руҳдаги чиримас гўзалликда бўлган қалбдаги яширин инсон бўлсин. Худо ҳузурида мана шу қимматбаҳодир.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 5 Ўтмиш вақтларда Худога ишонч боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунган эдилар. \v 6 Худди шу сингари Соро ҳам Иброҳимни хўжайиним, деб унга бўйсунган эди. Агар яхшилик қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан саросимага тушмасангизлар, сизлар Соронинг қизларисизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Шунингдек, эй, эрлар, сизлар ҳам хотинларингизга жуда нозик гулдонга бўлгандек оқилона муносабатда бўлинглар. Сизларнинг ибодатларингизда тўсқинликлар бўлмаслиги учун хотинларингизни ҳурмат қилинглар, чунки улар ҳам абадий ҳаёт иноятининг ҳамворисларидир.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 8 Ниҳоят, ҳаммаларингиз ҳамфикр, ҳамдард, биродарсевар, раҳмдил ва камтар бўлинглар. \v 9 Ёвузликка ёвузлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, сизлар бараканинг меросини олишга даъват этилганлигингизни билиб, бошқаларни дуо қилинглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 10 Чунки ким ҳаётни севиб, яхши кунларни кўришни хоҳласа, у ўз тилини ёвузликдан ва оғзини маккорона сўзлардан тийсин; \v 11 ёвузликдан узоқлашиб, яхшилик қилсин; тинчликни қидириб, унга интилсин. \v 12 Чунки Раббийнинг кўзлари ҳақ одамларга ва Унинг қулоқлари уларнинг ибодатларига қаратилган, аммо Раббийнинг юзи ёвузлик қиладиганларга қаршидир.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Агарда сизлар яхшилик қилишга серғайрат бўлсангизлар, унда ким сизларга зарар етказа олади? \v 14 Лекин агар ҳақлик учун азоб чексангизлар, сизлар бахтлисизлар. Уларнинг қўрқитишларидан эса қўрқманглар, саросимага ҳам тушманглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Юракларингизда Раббий Худойингизга нисбатан муқаддас муносабатни сақланглар. Сизларнинг умидингиз ҳақида сизлардан ҳисобот талаб қиладиган ҳар бир кишига мулойимлик ва эҳтиром билан жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. \v 16 Яхши виждонга эга бўлинглар. Ўшанда сизларнинг Масиҳдаги яхши турмушингизни ҳақорат қилаётганлар, сизларни ёмонлик қилувчилар каби ғийбат қилаётганлар уялиб қолсинлар. \v 17 Агарда бунга Худонинг иродаси бўлса, ёвузлик қилиб азоб чекишдан кўра, яхшилик қилиб азоб чекиш афзалроқдир.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 18 Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога олиб келиш учун, бир марта бизнинг гуноҳларимиз учун азоб чекди. Ўзи Ҳақ бўла туриб, ноҳақлар учун қурбон бўлди. Масиҳ танасида ўлдирилган, лекин Руҳ билан тирилтирилган эди. \v 19 У Руҳда бориб, зиндонда бўлган руҳларга воизлик қилди. \v 20 Булар эса Нуҳ кунларида, кема қурилган вақтда уларни кутаётган Худонинг узоқ сабр-тоқатига бўйсунмаган эдилар. Ўша кемада оз киши, яъни фақат саккиз жон сувдан қутулиб қолган эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 21 Ҳозирги кунларда бизга ҳам шу тарздаги чўмдирилиш – (тана ифлослигини ювиш эмас, балки Худога яхши виждоннинг мурожаат қилишидир) – Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот бермоқда. \v 22 Масиҳ эса осмонга чиқиб, Худонинг ўнг томонидан ўрин олди. Унга фаришта ва ҳокимиятлар ҳамда барча куч-қудратлар бўйсунишди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Шундай қилиб, Масиҳ биз учун Ўз танаси билан азоб чекканидек, сизлар ҳам худди шу фикр билан қуролланинглар. Чунки танаси билан азоб чекаётган одам гуноҳ қилишдан тўхтайди, \v 2 токи бу танада қолган вақтида инсоний ҳирслар бўйича эмас, балки Худонинг иродаси бўйича кун кечирсин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 3 Зеро сизлар ҳаётингизнинг ўтган даврида мажусийлик иродаси бўйича яшаганингиз етар. Ўша вақтларда сизлар бузуқлик, ҳирс, ичкиликбозлик, айш-ишрат, кайф-сафо ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечирар эдингизлар. \v 4 Энди эса улар билан бу бузуқликларда иштирок этмаганингиз учун улар сизларга ҳайрон бўлиб, сизларни ҳақорат қилишади. \v 5 Улар ўликлару тирикларни ҳукм қилишга тайёр турган Худога ҳисобот берадилар. \v 6 Шунинг учун ўликларга ҳам Хушхабар воизлик қилинди, токи улар инсон бўйича танасида ҳукм қилингач, энди Худо бўйича руҳи билан ҳаёт кечирсинлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Бироқ ҳамма нарсанинг ниҳояси яқиндир. Шунинг учун ақлли бўлиб, ибодатда ҳушёр бўлинглар. \v 8 Энг аввало бир-бирингизга нисбатан оташин севгига эга бўлинглар, чунки севги кўп гуноҳларни қоплайди. \v 9 Ўзаро нолимасдан меҳмондўст бўлинглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 10 Шундай қилиб, ҳар бирингиз Худонинг кўп турли иноятини идора қилувчиси бўлиб, қабул қилган инъомингиз билан бир-бирингизга хизмат қилинглар. \v 11 Ким гапирса, Худонинг сўзларини гапиргандай гапирсин. Ким хизмат қилса, Худо берган кучга яраша хизмат қилсин. Шу тариқа, ҳамма нарсада Исо Масиҳ орқали Худо улуғлансин. Шон-шуҳрат ва салтанат абадулабад Унга бўлсин! Омин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 12 Севганларим! Сизларни васваса қилиш учун бошингизга тушаётган алангали синовни ғалати воқеа, деб ҳайрон бўлманглар. \v 13 Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлаётганингиз учун қувонинглар. Унинг шуҳрати зоҳир бўлганида, сизлар янада кўпроқ қувониб, тантана қиласизлар. \v 14 Агар сизларни Масиҳнинг номи учун ҳақорат қилишса, унда сизлар бахтлисизлар, чунки шуҳрат Руҳи, Худонинг Руҳи устингизда ором олмоқда. У уларда куфрланади, сизларда эса улуғланади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Фақат сизлардан ҳеч ким қотил, ўғри, ёвузлик қилувчи ёки бировнинг нарсасига тажовуз қилаётган одам сифатида азоб чекмасин. \v 16 Лекин масиҳий бўлгани учун азоб чекса уялмасин, аксинча, бундай номланиш учун Худони улуғласин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 17 Чунки мана вақт келдики, ҳукм аввал Худонинг хонадонидан бошланади. Агарда биздан биринчи бошланадиган бўлса, Худонинг Хушхабарига бўйсунмаганларнинг охирати қандай бўлар экан? \v 18 Агар ҳақ одам зўрға нажотга эришса, бетавфиқ ва гуноҳкор одам қаерда бўлар экан? \v 19 Шундай қилиб, Худонинг иродаси бўйича азоб чекаётган одамлар яхшилик қилаётиб, ўз жонларини содиқ Яратувчига топширсинлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Мен Масиҳ чеккан азобларнинг гувоҳи ҳамда Унинг очиладиган шуҳратига шерик бўлган жамоабоши, ўзимга ўхшаган сизларнинг жамоабошиларингиздан ўтиниб сўрайманки: \v 2 сизларда бўлган Худонинг подасини яхши боқинглар. Уларни мажбуран эмас, балки ихтиёрий равишда боқинглар. Уларни разил манфаатпарастлик билан эмас, балки ғайрат билан назорат қилинглар. \v 3 Худонинг мероси устидан ҳукмронлик қилманглар, аммо подага намуна кўрсатинглар. \v 4 Шундай қилиб, Бош Чўпон зоҳир бўлганида, сизлар сўнмас шуҳрат тожини оласизлар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 5 Эй, ёшлар, сизлар ҳам жамоабошиларингизга бўйсунинглар. Ҳаммаларингиз эса камтарликка бурканиб, бир-бирингизга итоат қилинглар, чунки Худо мағрурларга қаршилик қилади, камтарларга эса иноят беради. \v 6 Шундай қилиб, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар, У эса ўз вақтида сизларни юксалтиради. \v 7 Ҳамма ташвишларингизни Худога ташланглар, чунки У сизлар учун ғамхўрлик қилади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 8 Ҳушёр ва бедор бўлинглар, чунки душманингиз иблис бўкираётган шердай бировни ютиб юборишини излаб юрибди. \v 9 Бу дунёда биродарларингиз билан ҳам худди шундай азоблар содир бўлаётганини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 10 Бизни Исо Масиҳдаги Ўзининг абадий шуҳратига даъват этган Худо – барча иноятнинг Худосидир. Унинг Ўзи сизларнинг қисқа муддатли азобингизда сизларни камолотга етказади, мустаҳкамлайди, қувватлаб тебранмас қилади. \v 11 Унга шон-шуҳрат ва салтанат абадулабад бўлсин! Омин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 12 Менинг фикримча садоқатли бўлган биродарингиз Силуан орқали сизларга далда бериш учун бу мактубни қисқача қилиб ёздим. Бу билан сизлар мустаҳкам турган Худонинг инояти ҳақиқий эканлигига гувоҳлик беряпман. \v 13 Сизлар каби танланган Бобилдаги Масиҳ Жамоати ва менинг ўғлим Марк сизларга салом йўлламоқда. \v 14 Бир-бирингизга севги ўпичи билан саломлашинглар. Исо Масиҳда бўлган ҳаммаларингизга тинчлик бўлсин. Омин.
|
|
@ -0,0 +1,29 @@
|
|||
|
||||
# License
|
||||
## Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International (CC BY-SA 4.0)
|
||||
|
||||
This is a human-readable summary of (and not a substitute for) the full license found at http://creativecommons.org/licenses/by-sa/4.0/.
|
||||
|
||||
### You are free to:
|
||||
|
||||
* **Share** — copy and redistribute the material in any medium or format
|
||||
* **Adapt** — remix, transform, and build upon the material
|
||||
|
||||
for any purpose, even commercially.
|
||||
|
||||
The licensor cannot revoke these freedoms as long as you follow the license terms.
|
||||
|
||||
### Under the following conditions:
|
||||
|
||||
* **Attribution** — You must attribute the work as follows: "Original work available at https://door43.org/." Attribution statements in derivative works should not in any way suggest that we endorse you or your use of this work.
|
||||
* **ShareAlike** — If you remix, transform, or build upon the material, you must distribute your contributions under the same license as the original.
|
||||
|
||||
**No additional restrictions** — You may not apply legal terms or technological measures that legally restrict others from doing anything the license permits.
|
||||
|
||||
### Notices:
|
||||
|
||||
You do not have to comply with the license for elements of the material in the public domain or where your use is permitted by an applicable exception or limitation.
|
||||
|
||||
No warranties are given. The license may not give you all of the permissions necessary for your intended use. For example, other rights such as publicity, privacy, or moral rights may limit how you use the material.
|
||||
|
||||
This PDF was generated using Prince (https://www.princexml.com/).
|
|
@ -0,0 +1,29 @@
|
|||
{
|
||||
"package_version": 6,
|
||||
"format": "usfm",
|
||||
"generator": {
|
||||
"name": "ts-desktop",
|
||||
"build": "5"
|
||||
},
|
||||
"target_language": {
|
||||
"id": "uz",
|
||||
"name": "Oʻzbek, Ўзбек, أۇزبېك",
|
||||
"direction": "ltr"
|
||||
},
|
||||
"project": {
|
||||
"id": "1pe",
|
||||
"name": "1 Peter"
|
||||
},
|
||||
"type": {
|
||||
"id": "text",
|
||||
"name": "Text"
|
||||
},
|
||||
"resource": {
|
||||
"id": "reg",
|
||||
"name": "Regular"
|
||||
},
|
||||
"source_translations": [],
|
||||
"parent_draft": {},
|
||||
"translators": [],
|
||||
"finished_chunks": []
|
||||
}
|
Loading…
Reference in New Issue