uz_1ki_text_reg/22/10.txt

1 line
980 B
Plaintext

\v 10 Исроилнинг подшоҳи ва Яҳудиянинг подшоҳи Йеҳошафат, Самариянинг дарвозалари олдидаги майдонда шоҳона кийимларини кийиб, ҳар бири ўзининг тахтида ўтирар эди. Уларнинг қаршисида барча пайғамбарлар башорат қилар эдилар. \v 11 Шунда Хенаанаҳнинг ўғли Сидқийаҳ ўзига темир шох ясади ва деди: “Раббий шундай дейди: Бу билан сурияликларни тўлиқ қириб ташлагунингча сузасан”. \v 12 Барча пайғамбарлар ҳам: “Гилъаддаги Рамўтга қарши боринг, муваффақият қозонасиз. Раббий уни подшоҳнинг қўлига топширади”,- деб шундай башорат қилар эдилар.