uz_1ki_text_reg/18/25.txt

1 line
848 B
Plaintext

\v 25 Элийаҳ Баалнинг пайғамбарларига: “Ўзларингизга битта буқани танлаб, уни сизлар биринчи тайёрланглар, чунки сизлар кўпчиликсизлар. Сўнг ўз худоларингизнинг номини айтиб чақиринглар, лекин олов ёқманглар”. \v 26 Шунда уларга берилган биринчи буқани олиб, уни тайёрладилар ва Баалнинг номини эрталабдан туш вақтигача: “Ё, Баал, бизни эшитгин!”- дер чақирдилар. Лекин бирор садо ҳам бўлмади, жавоб ҳам бўлмади. Улар эса қурган қурбонгоҳлари олдида сакрар эдилар.