1 line
848 B
Plaintext
1 line
848 B
Plaintext
\v 15 Яҳудиянинг подшоҳи Осо ҳукмронлигининг йигирма еттинчи йилида, Зимри Тирзаҳда етти кун подшоҳ бўлди. Бу вақтда халқ пелиштликларнинг Гиббетон шаҳрини қамал қилаётган эди. \v 16 Қамал қилаётган халқ эса Зимри фитна уюштириб, подшоҳни ўлдирганини эшитганларида, исроилликларнинг ҳаммаси шу куни лашкарбоши Омрини қароргоҳда Исроил устидан подшоҳ қилиб қўйди. \v 17 Омри ва исроилликларнинг барчаси у билан бирга Гиббетондан чиқиб бориб, Тирзаҳни қамал қилдилар. |