uz_1ki_text_reg/10/23.txt

1 line
590 B
Plaintext

\v 23 Шундай қилиб, Сулаймон бойлик ва доноликда ердаги барча подшоҳлардан устун эди. \v 24 Сулаймоннинг юрагига Худо солган доноликни эшитиш учун ердаги барча уни кўриш имконини излар эдилар. \v 25 Ҳар йили улар унга ҳар бири ўз совғасини: кумуш ва олтин идишлар, либослар, қуроллар, хушбўйликлар, от ва хачирларни олиб келар эди.