uz_1ki_text_reg/10/08.txt

1 line
602 B
Plaintext

\v 8 Сизнинг одамларингиз бахтли ва доим сизнинг қаршингизда туриб, донолигингизни тинглаётган сизнинг ушбу хизматкорларингиз бахтлидир. \v 9 Сизни Исроилнинг тахтига ўтқизишни маъқул кўрган Раббий Худойингиз муборакдир! Раббий Исроилни абадий севиши туфайли сизни ҳукм ва адолатни амалга оширишингиз учун подшоҳ қилиб қўйди”.