uz_1ki_text_reg/06/07.txt

1 line
608 B
Plaintext

\v 7 Маъбад қурилаётганида, қурилишга йўнилган тошлар ишлатилар эди. Маъбад қурилаётган вақтда унда болғанинг ҳам, новтешанинг ҳам, бошқа бирор темир асбобнинг ҳам товуши эшитилмас эди. \v 8 Пастки қаватнинг кириш қисми маъбаднинг ўнг томонида эди. Айлана зиналардан ўрта қаватга чиқилар, ўрта қаватдан эса учинчи қаватга чиқилар эди.