1 line
901 B
Plaintext
1 line
901 B
Plaintext
\v 1 Сулаймон Миср подшоҳи фиръавни билан қариндош бўлди, у фиръавннинг қизини хотинликка олди. Сулаймон ўзининг уйини, Раббийнинг уйини ва Йерусалимнинг атрофидаги деворларни қуриб битирмагунича, ўз хотинини Довуднинг шаҳрига жойлаштирди. \v 2 Халқ ҳануз тепаликларда қурбонликлар келтирар эди, чунки ўша кунларгача Раббийнинг номига уй қурилмаган эди. \v 3 Сулаймон отаси Довуднинг низомлари бўйича юриб Раббийни севди, лекин у ҳам тепаликларда қурбонликлар келтирар ва тутатқи тутатар эди. |