\v 29 Худо Сулаймонга донолик, ўта буюк идрок ва денгиз қирғоғидаги қум каби кенг ақл берди. \v 30 Сулаймоннинг донолиги барча шарқ ўғилларининг ҳамда Мисрнинг бор донолигидан юқори эди. \v 31 У барча одамлардан доно эди. У эзраҳлик Эйтандан, Маҳолнинг ўғиллари Ҳейман, Калкол ва Дардадан ҳам донороқ эди. Атрофидаги барча халқлар орасида унинг исми шарафда эди.