1 line
851 B
Plaintext
1 line
851 B
Plaintext
\v 1 Мен Масиҳга тақлид қилганимдай, сизлар ҳам менга тақлид қилинглар. \v 2 Биродарларим, мен сизларни мақтаяпман, чунки сизлар ҳамма нарсада мени эслаяпсизлар ва мен сизларга анъаналарни топширганимдай, худди шундай буларга риоя қиляпсизлар. \v 3 Яна шуни билишингизни истайманки, ҳар бир эркакнинг боши – Масиҳ, хотиннинг боши – эркак, Масиҳнинг боши эса Худодир. \v 4 Бошини ёпиб ибодат қилаётган ёки пайғамбарчилик қилаётган ҳар бир эркак ўз бошини шарманда қилади. |