1 line
1002 B
Plaintext
1 line
1002 B
Plaintext
\v 20 Ҳар ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, шу ҳолатда қолаверсин. \v 21 Қул бўлиб даъват этилган бўлсанг, бу ҳақида ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкониятинг бўлса, унда фурсатдан фойдалангин. \v 22 Чунки Раббий кимни қуллик ҳолатида даъват этган бўлса, у Раббийнинг озод одамидир. Худди шундай озодлик ҳолатида даъват этилган одам Масиҳнинг қулидир. \v 23 Сизлар қимматбаҳо нарх билан сотиб олингансизлар – инсонларнинг қули бўлманглар. \v 24 Шундай қилиб, биродарлар, ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, Худонинг қаршисида шундай қолаверсин. |