1 line
836 B
Plaintext
1 line
836 B
Plaintext
\v 5 Бир-бирингиздан бош тортманглар. Агар фақат ўзаро келишсангиз, унда ўзингизни рўза ва ибодатга бағишлаш учун вақтинча айириб туринглар. Кейин эса яна бирга бўлинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан шайтон сизларни васваса қилмасин. \v 6 Бироқ буни мен буйруқ каби эмас, лекин ижозат каби айтяпман. \v 7 Чунки ҳамма одамлар мен каби бўлишларини хоҳлар эдим. Лекин ҳар бир киши Худодан олган ўз инъомига эгадир: бирисида бундай бўлса, бошқасида ўзгачадир. |