uz_1co_text_reg/05/03.txt

1 line
767 B
Plaintext

\v 3 Мен эса танам билан сизлардан узоқда бўлсам ҳам, лекин руҳим билан орангизда бўлиб, худди сизларнинг ёнингизда тургандек, аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номидан ҳукм чиқардим: \v 4 Сизларнинг йиғилишингизда менинг руҳим билан биргаликда, Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрати билан \v 5 бундай ишни қилган одамнинг танасини барбод қилиш учун уни шайтонга топшириш керак, токи Раббий Исонинг кунида унинг руҳи нажот топсин.