uz_1co_text_reg/01/10.txt

1 line
647 B
Plaintext

\v 10 Эй, биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳнинг номидан сизлардан ўтиниб сўрайманки, ҳаммаларингиз бир нарсани гапиринглар. Сизларнинг орангизда бўлинишлар бўлмасин. Аксинча, сизлар бир фикрда ҳамда бир мақсадда бирлашган бўлинглар. \v 11 Чунки, эй, биродарларим, сизларнинг орангизда баҳс-тортишув борлиги Хлоиснинг хонадонидагилардан менга маълум бўлди.