uz_1ch_text_reg/29/20.txt

1 line
811 B
Plaintext

\v 20 Довуд бутун йиғинга: “Бизнинг Раббий Худойимизни дуо қилинглар”,- деди. Шунда бутун йиғин ўз оталарининг Раббий Худосини дуо қилди ва тиз чўкиб, Раббийга ҳамда подшоҳга таъзим қилди. \v 21 Кейин улар Раббийга қурбонликлар келтирдилар. Ўша кундан сўнг эртасига Раббийга мингта бузоқ, мингта қўй, мингта қўзичоқни суюқлик бағишловлари билан тамоман ёндириш қурбонлигига келтирдилар, хуллас, бутун Исроилдан кўплаб қурбонликлар келтирдилар.