1 line
1.0 KiB
Plaintext
1 line
1.0 KiB
Plaintext
\v 20 Довуд ўз ўғли Сулаймонга деди: “Кучли ва жасур бўлгин ҳамда буни амалга оширгин. Қўрқма ва даҳшатга тушма, чунки Раббий Худо, менинг Худойим сен билан бирга бўлади. Сен Раббийнинг уйи учун керакли барча ишларни қилиб бўлмагунингча, У сендан йироқлашмайди ва сени ташлаб кетмайди. \v 21 Мана, Худонинг уйида ҳар қандай хизматни амалга оширишлари учун руҳонийлару левитларнинг бўлимлари бор. Сенда ҳар қандай иш учун қунтли, ҳар қандай хизмат иши учун қобилиятли кишилар бор. Шу билан бирга, ҳокимлар ва бутун халқ сенинг барча буйруқларингни бажаришга тайёрдирлар”. |