uz_1ch_text_reg/28/13.txt

1 line
1.1 KiB
Plaintext

\v 13 руҳонийлару левитлар бўлимларининг, Раббий уйидаги ҳар қандай хизмат ишлари ва Раббий уйидаги барча хизмат идишларининг чизмасини топширди. \v 14 Сўнг Довуд ҳар хил хизмат идишларини ясаш учун олтин буюмларнинг вазни белгиланган ҳолда олтин берди ва ҳар хил хизмат идишларини ясаш учун кумуш буюмларнинг вазни белгиланган ҳолда кумуш берди. \v 15 Шунингдек, чироқпоялар ва уларнинг олтин мойчироқларини ясаш учун ҳар бир чироқпоя ва унинг мойчироғининг вазни белгиланган ҳолда олтин берди, ва кумуш чироқпояларни ясаш учун ҳар бир буюмнинг вазни белгиланган ҳолда кумуш берди. Буларни ҳар бир мойчироқдан фойдаланиш мақсадига кўра берди.