uz_1ch_text_reg/26/31.txt

1 line
839 B
Plaintext

\v 31 Хеброн авлодида, уларнинг оиллару наслларида Йерийаҳ хебронликларнинг бошлиғи эди. Улар Довуд ҳукмронлигининг қирқинчи йилида ҳисобга олинган эдилар. Уларнинг орасидан Гилъаднинг Йазерида жасур одамлар топилган эди. \v 32 Унинг биродарлари эса икки минг етти юз нафар кучли одам авлодларнинг бошлиқлари эдилар. Подшоҳ Довуд уларни Худонинг ҳамда подшоҳнинг барча ишлари бўйича Рубен, Гад ҳамда Манашеҳнинг ярим қабиласи устидан бошлиқ қилиб тайинлади.