uz_1ch_text_reg/26/26.txt

1 line
960 B
Plaintext

\v 26 Шеломит ва унинг биродарлари эса подшоҳ Довуд, авлодларнинг бошлиқлари, мингбошилар, юзбошилар ва лашкарбошилар бағишлаган бағишлов нарсаларининг барча хазиналарига қоровуллик қилар эдилар. \v 27 Улар жангда қўлга киритилган ўлжалардан маълум қисмини Раббий уйининг эҳтиёжларини таъминлашга бағишлар эдилар. \v 28 Пайғамбар Шомуил, Кишнинг ўғли Шоул, Нернинг ўғли Абинер, Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб бағишлаган нарсаларнинг барчаси, яъни барча бағишланган нарсалар Шеломит ва унинг биродарларининг қўли остида сақланар эди.