1 line
940 B
Plaintext
1 line
940 B
Plaintext
\v 6 Уларнинг барчаси ўз отасининг қўли остида Худонинг уйида хизмат қилиш учун подшоҳнинг Асафга, Йедутун ва Ҳеманга берган буйруғига биноан Раббийнинг уйида жарангдор зиллар, ғижжаклар ва қўбизлар чалиб, куйлар эдилар. \v 7 Раббийнинг қаршисида қўшиқ куйлашга ўргатилган ва ушбу ишни биладиганларнинг сони уларнинг биродарлари билан биргаликда икки юз саксон саккиз нафар эди. \v 8 Улар навбатма-навбат хизмат қилиш учун кичикларга катталар билан баробар, ўқитувчиларга ўқувчилар билан баробар қуръа ташладилар. |