1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 1 Довуд ва лашкарбошилар Асаф, Ҳеман ва Йедутуннинг ўғилларини ҳам хизматга ажратдилар, улар қўбизлар, ғижжаклар ва жарангдор зиллар чалиб башорат қилишлари керак эди. Бу хизматчиларнинг сони, уларнинг хизматларига кўра қуйидагича эди: \v 2 Асаф ўғилларидан Заккур, Юсуф, Натанийаҳ ва Асарелаҳ эди (булар подшоҳнинг буйруғига кўра башорат қилувчи Асафнинг қўл остидаги Асафнинг ўғилларидир), \v 3 Йедутун ўғилларидан олти нафар – Гедалийаҳ, Зери, Йешайаҳ, Шимей, Хашабийаҳ ва Маттатийаҳ эди. Булар қўбиз чалиб башорат қилувчи, Раббийга миннатдорчилик билдирувчи ва шарафловчи ўз оталари Йедутуннинг қўл остидаги Йедутуннинг ўғилларидир. |