uz_1ch_text_reg/23/04.txt

1 line
648 B
Plaintext

\v 4 Улардан йигирма тўрт минг нафари Раббийнинг уйидаги ишлар учун тайинланган эдилар. Олти минг нафарини котиб ва қози этиб, \v 5 тўрт минг нафарини қоровул этиб, тўрт минг нафарини эса Довуд улуғлаш учун ясаган мусиқий асбобларда Раббийни улуғловчи этиб тайинланган эдилар. \v 6 Довуд уларни Леви ўғиллари: Гершон, Қэҳат ва Мерари орасида бўлимларга бўлди.