uz_1ch_text_reg/21/23.txt

1 line
904 B
Plaintext

\v 23 Орнан Довудга: “Уни ўзингизга олинг, менинг ҳукмдорим подшоҳга нима маъқул бўлса, шуни қилсин. Мана, мен тамоман ёндириш қурбонлиги учун ҳўкизларни ҳам, ўтинлик учун янчиш асбобларини ҳам, тақдим нони учун буғдой ҳам бераман. Буларнинг барчасини текин бераман”,- деди. \v 24 Подшоҳ Довуд Орнанга: “Йўқ, мен сендан уни тўлиқ нархига сотиб олмоқчиман, чунки мен сенинг шахсий нарсаларингни Раббийга келтирмайман ва текинга олинган нарсаларни тамоман ёндириш қурбонлигига келтирмайман”,- деди.